Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули
Фарғона вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.М.Ғаниев томонидан Марғилон шаҳар 1-сонли давлат ихтисослашган умумтаълим мактабида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 11 июлдаги 07-1620-сонли топшириқ хатига асосан ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилиб, унда Марғилон, Фарғона ва Қувасой шаҳарлари, Фарғона, Қува туманларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда шаҳар, туманларнинг сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабулда жами 122 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита вилоят ҳокимига 86 та мурожаат келиб тушди. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 25 та уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, 8 та ишга жойлашиш, 4 та банк кредити ажратишдаги муаммолар, 7 та моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалаларда мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ўтказилган қабул натижалари бўйича 15 нафар мурожаатчиларнинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди, 8 нафар мурожаатчиларга тушунтириш берилди, 63 та мурожаатлар бўйича амалдаги қонунларга кўра ўрганиб чиқиш учун қабулда иштирок этган вилоят бошқарма, ташкилотлари раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимларига топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

Фарғона шаҳар Ўзбекистон овози кўчаси 14/14-уйда яшовчи Рахмонова Гулнора ва бошқаларнинг “Ноқонуний қурилиш тўғрисида”ги, Фарғона шаҳар Ўрмончилар кўчаси 43-уйда яшовчи Мўсидинова Зулфиянинг “Иш билан таъминлаш ва тўлов шартномаси бўйича маблағни тўлаб беришга амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги, Фарғона шаҳар Шодиёна кўчасида яшовчи Узақова Халиманинг “Иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, Тошлоқ тумани Турон кўчаси 50-уйда яшовчи Амриддинов Абдулалининг “Фарзандини топишда амалий ёрдам бериш тўғрисида”ги, Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчаси 294-уйда яшовчи Мусаев Аъзамнинг “Қурилиш материаллари билан таъминлашда ёрдам бериш тўғрисида”ги ва бошқа қатор мурожаатларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Оммавий сайёр қабуллар давомида мактаб ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди.

Бундай тадбирлар фуқароларнинг розилигини таъминлаш ва аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Фарғона вилояти ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули