Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 31 июль санасида Беларусга расмий ташриф билан боради.
"Халқ сўзи"нинг маълум қилишича сафар 1 августга қадар давом этади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг мазкур давлатга биринчи расмий ташрифи бўлади.
Минскда ҳамкорликда амалга оширилган ишларнинг айрим якунлари таҳлил қилинади ва янги устувор лойиҳалар белгилаб олинади.