Президент Шавкат Мирзиёев 26 июль куни мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди. Нуронийлар, уламолар билан суҳбатда Ислом Каримовнинг халқимиз, давлатимиз манфаати йўлидаги хизматлари, инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Зиёратдан сўнг Президент мақбара ёнидаги қабристонга кириб, бу ерни обод қилиш бўйича ўз кўрсатмаларини берди.
Бу ерга кўплаб зиёратчиларимиз ташриф буюради - деди давлатимиз раҳбари. - Самарқанд буюк аждодларимизнинг манзил-макони. Ана шу жиҳатлари билан ҳам қадим шаҳар ҳар бир меҳмоннинг эътиборини тортади. Бунда эса уларга қулай шароит яратиш муҳим аҳамиятга эга.
Бу буюк жой, ҳар йили бу ерда қурилишдан кўра эккан дарахтларимизга одам лол қолсин. Келган одам дарахтдан, гулдан ва бу ердаги манзарадан ўзига бир куч қудрат ва маданият, таскинлик олиб кетиши керак, - деди Президент.