Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти Урганч шаҳри Ашхобод кўчасида яшовчи аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келиб чиққан тушунмовчиликни жойига чиқиб ўрганиш, таҳлил қилиш ва ижобий ҳал этиш учун Бош вазирга топшириқ берган.
EVERYDAY.UZ мухбирининг «Xabar.uz» ахборотига таяниб хабар беришича, Абдулла Арипов Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан Хоразмга жўнаб кетган. У кўчириб юборилган аҳоли билан учрашиб, суҳбатлашган.
Учрашувдан сўнг шу ернинг ўзида компенсация пуллари тўланган.
Маълум қилишларича, ҳукумат умуман жойларда ободонлаштириш ишлари, жумладан, бузилишлар юзасидан бир гуруҳ депутатлар томонидан юборилган сўровни ўрганиб чиқмоқда, қонунчиликда белгиланган тартибда депуталарга ва жамоатчиликка бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.