Яккабоғ тумани ҳокими ва прокурори лавозимидан озод этилди. Ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Яккабоғ тумани ҳокими ва прокурори лавозимидан озод этилди. Ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида рўй берган ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев тадбиркор Баҳриддин Исомовга тегишли икки қаватли савдо ва маиший хизмат уйини ноқонуний равишда бузишга бўлган хатти-ҳаракати ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш хулосаларига кўра, туман ҳокими Донаев Шоҳмурод Холбоевич ҳамда прокурори Жамшид Халилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаев Хуррамович ўз ваколатига кирмайдиган хатти-ҳаракатларни амалга оширгани сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Омад 28 июл 2019 07:08
    Адолатли карор .Бечора табиркорга аллох рахми келибди.
  2. Реалист 28 июл 2019 06:18
    Зам.хоким туман хокими буйруғини бажарган,прокурор кўзини юмиб турган.Хоким билан прокурорга жиноий иш очилиши керак.Хақиқат қарор топиши учун албатта бирор амалдорга ўт қўйиш керакми?
    Сиёсатчиларни бир гапи бор
    «чала хомиладор бўлолмайсан»
    Бундай холатлар такрорланмаслиги учун хокимлар «яккахокимлиги»ни тугатиш керак,бу ўрта аср бошқарув тизими,ўзини оқламаяпти.
  3. Зебунисо Джалилова 27 июл 2019 23:08
    Факат Яккабогда шундай зуравонлик бор эканми?.йук, Кашкадарёнинг хамма жойида бор, бундан баттар зуравонликлар. Вилоят рахбарлари халиям Президентимиз сиёсати магзини тушуниб етмаяптилар.
  4. Музаффар 27 июл 2019 23:05
    Хақиқат тантанаси
  5. Azamat 27 июл 2019 22:20
    Oxirini kuzataylik, tadbirkorchi, qamalmaydimi??
  6. гулноза 27 июл 2019 20:47
    илохим юртбошимизнинг умрлари узок болсин
  7. Кодиров Алишер 27 июл 2019 20:36
    Елгонларни йигиштиринглар. Хоким хам прокурорам лавозимида турибди
  8. Алижон Норкобилов 27 июл 2019 20:31
    Хакикатдан хам президентни хар кун бод бод такрорлайдиган гапларини ижроси таьминланибди халкнинг ишончи ортади.
    Адолатли карор
  9. Dilshod 27 июл 2019 20:13
    Hokim oʻrinbosari ga bir necha insonni hayitiga qast qilish anau formalilarga qonunni mensimaslik bilmasligi uchun ishdan olish kerak
  10. Кобилжон 27 июл 2019 20:03
    Бу холатда туман хокимини хам айби катта, унга хам ЖК 207-моддаси билан жиноят иши курилиши керак деб хисоблайман. Тез орада хокимларни конунларни паймол килмаслиги учун уларни тийиб туриш механизм, уларни туман Кенгашларида альтернатив йул билан сайланиши керак.
  11. Мурод 27 июл 2019 20:02
    Бор эканку Хак,ик,ат.К,ойиле
  12. Эркин 27 июл 2019 19:47
    Халкпарвар адолатли карор. Бу албатда халкни конунлар ишлаетганига, давлат сиесатини тугри олиб борилаетганига ишончини оширади ва албатта халкни уз химоясига олган юртбошисига жипслашиб, у кишини куллаб кувватлайди. Халк сиесатни тушунади, факат рахбарлар хам халкни тушуниш керак. Уша дод солаетган инсонлар урнига бир зум узингизни еки оилангизни куйиб куринг хаммаси ойдинлашади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Яккабоғ тумани ҳокими ва прокурори лавозимидан озод этилди. Ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди