ДХХ раиси Яккабоғга борди ва туман масъуллари ишини қоралади

ДХХ раиси Яккабоғга борди ва туман масъуллари ишини қоралади
Кеча, 27 июль санасида ДХХ раиси Абдусалом Азизов Яккабоғга борган. Бу ҳақда “Қашқадарё зиёкори” маълум қилди.

Манбанинг хабар беришича раис у ерда Баҳриддин Исомовга тегишли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш дўкони бетон ғиштдан қурилган бино эканлигини таъкидлаб, бу бинони бузишга уринган туман масъуллари ишини қоралаган.

“Одатда пахса девордан бўлган ёки бугунги кун талабига жавоб бермай қолган бино бузилади-ку, нега тадбиркорнинг бу биносига тегинилди? – деган А. Азизов.

Шунингдек, у бугунги кун тадбиркорларни халқни боқаётганини, шу боисдан ҳам тадбиркорга халал бериш эмас, унга ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

Маълум қилинишича, ДХХ раҳбари билан бўлиб ўтган мулоқотда Эски Яккабоғ ҳудуди бир ҳафта мобайнида “Обод марказ”га айланиши лозимлиги, бунинг учун вилоятдан керакли ёрдам берилиши айтилган. Қолаверса, туман ҳокимлиги вакилларининг хўжасизларча ҳаракатларидан азият чеккан фуқаролар Низом Воҳидов, Дилфуза Боқиева, Фарруҳ Жабборов ҳамда Зафар Жўраевлар каби уй-жойи бузилган 7 нафар фуқарога ҳамда ҳовли деворлари бузилган 27 нафар фуқарога 1 млрд 700 миллион сўм конпенсация пуллари тўлаб берилиши таъкидланган.

Манбанинг қўшимча қилишича, туманга ҳозирча янги раҳбар тайинланмаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Зебунисо Джалилова 29 июл 2019 16:49
    Сиесат хобби булиши керак, хоким халк учун жон куйдирмаса хаммаси бекор. Президентнинг сиёсатини англаб етмаган хокимнинг кимга кераги бор. манфаатни кузлаб хоким булиш, хам мамлакатни емиради, хам халкка азоб беради. Одамлар хокимдан эмас, тузумдан норози була бошлайдилар
  2. Реалист 29 июл 2019 09:24
    Хокимлар неча йиллардан бери халқни қонини ичиб келади,интернетда хар икки кунда бир қаернидир хокими фалончини урди,хақорат қилди
    деб чиқади.Сиз «юқоридагилар»
    билмасмидингиз? Шу Ўзбекистонда яшайсизларми сизлар хам?
  3. Сарвар Расулов 28 июл 2019 20:40
    Уз ишини билган халк ун хизиат киладиган рахбарлариммиз купайсин Аллох рози булсин халк дардида енишда куч кувват ато килсин сизларга рахмат
  4. Sirojiddin Ismatov 28 июл 2019 16:06
    Kasalni davolagandan kõra, oldini olgan afzal emasmidi. Shuncha gap sõz, endi nima keragi bor
  5. Хамид Нукус 28 июл 2019 13:15
    Хамма хокимларнинг фаолиятин урганиш лозим…
    Ишлайдигон ва впзиятларни ходимларни қуйиш керак…
  6. Эркин 28 июл 2019 12:01
    Адолатли, акилли, халкпарвар рахбарларимиз бор булсин. Куйи хокимликлар ва бошка рахбарлар урнак олишсин. Качонгача уларни Президент, МХХ раиси, Бош вазир еш болалардек хатосини тузатиш ва етаклаб юриш керак. Президентимиз ва унинг командасида халк учун жон куйдираетган рахбарларимиз омон булишсин, оиласига тинчлик, ишларига ривож тилаймиз.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ДХХ раиси Яккабоғга борди ва туман масъуллари ишини қоралади