Халқ шоири Абдулла Орипов: Ислом Каримовнинг “Янги уйни қурмасдан эскисини бузма”, деган ўгитига ҳозир бутун дунё амал қилмоқда

Халқ шоири Абдулла Орипов:  Ислом Каримовнинг “Янги уйни қурмасдан эскисини бузма”, деган ўгитига ҳозир бутун дунё амал қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб ташкил этилган "birinchi-prezident.uz" сайтида Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг Ислом Каримов ҳақида айтган илиқ фикрлари чоп этилди. Қуйида Халқ шоирининг билдирган фикрини тўлиқ ҳавола этамиз.

Шарқ халқлари қадим замонлардан доно йўлбошчини орзу қилиб келганлар. Бу орзу ҳар доим ҳам ушалавермаган. Даврлар ўтгач, Ислом Каримов соҳибқирон Амир Темурнинг маънавий вориси сифатида тарих майдонига чиқди. Ўзбекистонни расман ягона давлат сифатида бирлаштирди.

Амир Темур буюк салтанат тузиб, жаҳоннинг деярли ярмини ўзининг тузуклари асосида йўриғига юргизган бўлса, кейинчалик тарихнинг қора кунларида бир неча бўлакка бўлиниб кетган Ватанимизни Ислом Каримов мужассам этди, халқимизнинг ғурур ва ифтихори, маънавий камолоти билан доимий шуғулланди. Халқнинг қаддини ҳам, қадрини ҳам кўтарди. Озод Ўзбекистоннинг Асосий Қонуни – Конституциямизнинг асосий муаллифи бўлди.

Бизнинг мафкурамиз миллий мафкура. Бироқ, миллий мафкура кенг тушунча, у ҳар қандай даврга ҳам тўғри келиши мумкин. Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган миллий мафкурамиз эса, айнан бизнинг давримизга хос бўлгани учун Миллий Истиқлол мафкураси, деб аталди.

Унинг теран тафаккур билан айтилган “Янги уйни қурмасдан эскисини бузма”, деган ўгитига ҳозир бутун дунё амал қилмоқда. У зот, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, деди. Бизга улуғ боболаримиз, халкимиз кадриятларига суяниб яшашдан сабоқ берди.

Биринчи Президентимизда башоратгўйлик — мантиқий равишда келажакни кўра билиш қобилияти бор эди. Бу мистика эмас — илмий иқтидор. У киши, бир иш қилсанг, вазиятдан қандай чиқиш йўлини ҳам ўйлаб қўйгин, дердилар.

Дархақиқат, бу зот халққа ва давлатга, миллатга хизмат қилишнинг бетимсол намунасини намоён этди. Халқни ва мамлакатни оғир асоратлардан олиб чиқди. Эътироф этилганидек, Ислом Абдуғаниевич ҳар доим “Биздан озод ва обод Ватан қолсин”, дер эдилар. Улуғ Йўлбошчимиз ўзидан шундай озод ва обод Ватан қолдирди.

Абдулла Орипов
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

Ўхшаш янгиликлар

  1. Х.т.х 1 август 2019 09:35
    Хамма катори уз ишини килган холос.хатолар хам албатта.
  2. Реалист 31 июл 2019 09:47
    Мирзо 08:56
    Сиз мен юқорида келтирган фактларни бирортасини асоссиз
    деб айта оласизми? Йўқ.Демак,
    мен хақман.Сиз бўлса кўзингиздаги пушти ранг кўзойнакни ечиб,хаётга реал назар ташланг,тошбақадек косамни ичи зўр,демак бутун дунё шундай зўр демасдан.Мен плюрализмга қарши эмасман,қачонки сухбатдош мени фикрим нотўғри эканлигини фактлар билан исботлаб берса.
    Сиз менга хеч нарсани исбот қилиб бермадингиз.Сизни фикрларингиз кўр-кўрона ишончга асосланган,яъни фанатизм,сиз менимча хар куни Каримовни расмига ибодат қилсангиз керак а.Яхшики сиздек фикрлаш доираси тор,фанатик,пропоганда қурбонлари унча кўп эмас.Афсуски сизда эркин фикрлаш қобилияти йўқ,креатив фикрлай олмайсиз.Лекин сиз хафа бўлманг,судралиб юрувчилар уча олмайди,табиат қонуни шундай.
  3. Mirzo 30 июл 2019 08:56
    Hurmtlia "Realist" nomi ostida fikr bildirgan abonent. O'zingiz O'zbekiston vatanimiz uchun nima qilgansiz? Birinchidan o'lib ketgan odamni orqasidan har naraani gap dwb gapiravermang. Ikkinchidan o'zingiz birinta joyda 3-4 odamni ustidan rahbar bo'lib ko'ring va hodimlaringizni siz haqingizdagi fikrlarini eshiting.
    Qanaqa qilib muataqillikka erishganimizniyu, atrofimizdagi qo'shni davlatlarni ijtimoiy muhiti bilan solishtirib ko'ring keyin bilasiz u kishi nimalar qilganini. Bularni bilish va fikr yuritish uchun odamda ozgina farosat va aql bo'lishi kerak.
  4. Узр дхх кузатопти 30 июл 2019 01:34
    Қаниди шу инсоннинг ҳақиқий издоши бўлса. Ман сайлардим.....
  5. Farhod 29 июл 2019 23:39
    1 prezident noyob iqtidor egasi xisoblanib davlatimiz xavfsizligi fuqarolar tinchligini birinchi o'ringa quygan iloyim oxirati obod bulsin .
  6. Zokir 29 июл 2019 11:01
    Joylari jannatdan bo'lsin. O'zbekiston uchun juda katta ishlar qilgan.
  7. Ibrat 29 июл 2019 10:51
    Kuchli inson edilar. Yoshlarga ko'p etibor berardilar.
  8. Dilbar Adasheva 29 июл 2019 10:14
    1-prezident juda ko‘p dono fikrlar aytganlar buni inkor qilib bo‘lmaydi.Yurtimiz uchun ko‘p mehnatlari singan.
  9. Реалист 29 июл 2019 09:49
    Ва шу Каримов даврида халқ чет давлатларга,
    мардикорликка,фохишаликка чиқиб кетишни бошлади,коррупция ривожланди,миллиардлаб доллар,тонналаб тилла чет элларга олиб чиқиб кетилди.
    Маддохлар хар доим шохларни мақтаб,хушомадгўйлик қилиб келишган.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Халқ шоири Абдулла Орипов: Ислом Каримовнинг “Янги уйни қурмасдан эскисини бузма”, деган ўгитига ҳозир бутун дунё амал қилмоқда