Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзлиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев "снос" масаласида тадбикорни "сингдириб" қўйиши мумкин бўлган муаммо хуссусида аввалроқ айтгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Гап шундаки, ЎзЛиДеПнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган йиғилишда депутат ушбу масалага эътибор қаратган. Яъни унда депупт қуйидагиларни таъкидлаган, дея хабар қилди ЎзЛиДеП матбуот хизмати.
“Тадбиркорми, фуқароми айниқса юридик шахсларнинг кўчмас мулкини “снос” қилиш масаласини фақат суд тартибида ҳал қилишга партиямиз олиб чиқса. Ҳокимлар қарорлари билан “снос”га чиқариш ҳуқуқини судга бериш керак. Менимча суд томонидан ўша жараёнда қонунларга тўғри келяптими, йўқми шу масалага аниқ қаралар эди. Шунда биз тадбиркорларнинг шу йўналишдаги норозиликларининг олдини олган бўлар эдик. Судларга шу ваколатни берайлик. Чунки унинг (тадбиркорнинг – таҳр.) ҳаёт мамотини шу масала ҳал қилади. Бўлди шу билан (тадбиркор) синиб ҳам кетиши мумкин. Шунинг учун бундай жиддий масалани битта қарормас, балки суднинг адолатли ҳукми ҳал қилиши керак. Мана шунга алоҳида эътибор қаратсак яхши бўлар эди, - деди депутат.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида тадбиркор дўконини бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосарига бензин қуйиб ёқиб юбормоқчи бўлгани тасвирланган видео тарқалган эди. Ўша воқеа жорий йил 20 июл санасида содир бўлган бўлса, юқорида таъкидлаб ўтилган партяининг йиғилиши эса 13 июл куни бўлиб ўтган.