«Ҳаммамиз манман бўлиб, халқдан узилиб кетган эканмиз» – Қашқадарё вилояти ҳокими

«Ҳаммамиз манман бўлиб, халқдан узилиб кетган эканмиз» – Қашқадарё вилояти ҳокими
ОАВда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафаржон Рўзиев билан суҳбат эълон қилинди.

Суҳбатда ҳокимдан сўнгги кунларда анча шов-шувга айланган мавзу юзасидан қолаверса вилоятда кузатилаётган ўзгаришлар ҳақида сўралди. Шунингдек, ҳоким суҳбатда манмакнликка берилиб, халқдан узилиб қолганлигини тан олди ва қуйидагиларни таъкидлади.

Биздан ҳам хатолик ўтди. Аввало, биз, раҳбарлар, ҳаммамиз калондимоғ бўлиб кетган эканмиз, халқдан узилиб, манман бўлиб кетган эканмиз. Бугун замон ўзгарди. Муҳтарам Президентимиз катта ислоҳотларни бошладилар, бугун халқнинг ичига кириб, ҳар бир оиланинг дардини тинглаб, унинг муаммосини ўзимнинг муаммом деб ишлашимиз керак. Афсуски, ҳамма раҳбар ҳам буни ҳали тўла англаб етгани йўқ. Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари ҳам ўзининг ваколатига кирмайдиган ишни қилган. Бунақа пайтда халқнинг олдига камида туман ҳокими келиб, бўладиган ишларни ўзи тушунтириши керак эди. Улар англата олмаса, вилоят ҳокими, мен келишим керак эди. Халқ туман ва вилоят ҳокимига ишонади, ўринбосарлар ё бошқа идора раҳбарларига эмас, деган ҳоким ЎзА журналистига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 31 июл 2019 14:54
    Бўри «энди гўшт емайман» деганга ўхшаяптими?
  2. Shohista 31 июл 2019 07:06
    Agar iloji bosa telefon orqali fikr bildirsam boladimi. Togri man Qashqadaryolikmasman lekin Ozb fuqarosiman
  3. Дилмурод 31 июл 2019 00:42
    Ман узим Фаргонаданман манга дахли ёкку, лекин битта нарса ариниям уйини бузсен арилар хужум килади. Одамларди уйини бузяпман деб уйлаш керак Инсон онгли мавжудод.!
    Офат туфайли 1 та хонадонга шикаст етса хоким деган шуни узини уйлаб уйку кемаслиги керак. санку канча хонадонди бузишакан деб бузиб ташлабсан!
  4. Равшан 30 июл 2019 23:02
    Канча харом пул топдингиз, уша пулни оилангизга едирдингиз, эрта киемат куни жавобини кандай берасизлар сизларга рахмим келади. Мансаб вактинча у дуне абадий.
  5. Каримов.А 30 июл 2019 19:19
    Нега качонки Призидент этибор берсагина халкдан узилиб коганилани хис киласила ахир сиз хам бир вилоятнинг отасизку.Яна бир саволи август ойи келди энди бузилаётган бинолар у́рнига янги куриладими ёки киш кунлари якинлашиб хамма тараф вайрона холатда колиб кетадиит? Узурку лекин икки йилдан бери килинаётган ЖАХОН ХАМЖАМИЯТИ ва ХАЛКИМИЗ олдида килинаётган ижобий ишларни бу ПАЗЗОР холатлар биртинга чикармадимики ?...
  6. Мохигул 30 июл 2019 17:53
    Бу иллатлар кул остингиздагиларга хам "юкди"...
    Кунглига келган ишни килиб,оркасида Сиз борлигингизни бемалол айтиб юрадиганларни хам курдим... афсус...
  7. Sayyora 30 июл 2019 17:38
    Dunyoni ishi bo'ynidamas hech kimmi, nima klasa aldab hamma biladi shundog'am, quyosh sangayam (sandakalagayam)bizagayam bir xil nur sochadi.Hamma teng!!! Osmonga o'xshamela iltimos biza uni bittaligini bilamiz, sila ortiqchasila (bo'lomisila)
  8. Зебунисо Джалилова 30 июл 2019 14:50
    Энди билдингизми? Ноиложликдан буйнингизга олдингиз. Канча одамларнинг уй-жойини буздингиз. Мани уйимни бузишга шунчалик кизикиб, бутун органларни ташладингиз. Мангаку касд килишганди, Сиз уларни куллаб кувватладингиз. Ариза ёзиб кабулингизга киролмадим. Хатто уринбосарларингиз хам кабул килмади. енимда канча прокурор ва казо-казоларнинг ноконуний жойлари, коммуникация устида турган объектлар туриб, мани уйимга ёпишдингиз. Шахардаги дарахтларнику кесиб, Каршини кайтадан чулга айлантирдингиз. Канча одамларнинг каргишини олдингиз. Бугун уялмасдан одамлар хоким уринбосарга ишонмайди, узим боришим керак эди дейсиз. Сиз хеч качон халкни тингламагансиз. Фермерларнингку азобини бердингиз канча богларни кестириб ташладингиз, мош билан калампирни экиш учун очик буш ерлан хам куп эди. Хуллас ёлгон гапирманг жаноби хоким.
  9. VAHID 30 июл 2019 12:22
    Кетинга тухум илинсагина билар экансан де...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » «Ҳаммамиз манман бўлиб, халқдан узилиб кетган эканмиз» – Қашқадарё вилояти ҳокими