ХДП O'zLiDePдан узр сўради (+ВИДЕО)

ХДП O'zLiDePдан узр сўради (+ВИДЕО)
Кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Нуроний жамғармаси раиси, ЎзХДПдан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Рустам Калоновнинг видеолавҳаси тарқалган эди. Унда Калонов O'zLiDePни бир жинсли никоҳлар ва бошқа ғояларни тарғиб этаётганликда айблаб чиққан эди. Бугун ХДП ушбу ҳолат учун O'zLiDePдан узр сўради. Партиянинг расмий муносабатида қуйидагилар баён этилган.

Жорий йилнинг 31 июль куни “Ўзбекистон” телеканали орқали жонли эфирга узатилган “Муносабат” кўрсатувида Тошкент шаҳар Нуроний жамғармаси раиси, ЎзХДПдан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Рустам Калоновнинг либерал ғоялар тўғрисида билдирган шахсий фикр ва хулосалари турлича талқинларни келтириб чиқарди ҳамда кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ушбу ҳолат учун кенг жамоатчилик, хусусан, Ўзбекистон Либерал демократик партияси ташкилотлари ходимлари, депутатлари ҳамда кўп минг сонли аъзоларидан узр сўрайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида олиб бораётган изчил фаолиятига ҳурмат билан қарайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси сиёсий рақобатда сиёсий маданият ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишини маълум қилади. Ўз тизимидаги барча ходимлари ва депутатларни ҳам шунга амал қилишга чақиради, - дейилади муносабатда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Самидилло Ибрагимов 5 август 2019 15:35
    Бир шахснинг ижроси юзасидан бутун бир партия гояларини камситиш инсоннинг узидаги ички гояларини курсатади. УЗЛИДЕП гоялари доимо халк фаровонлиги йулида хизмат килиб келган ва доимо халкни бокимандалик кайфиятидан тадбиркорлик, ишбилармонлик сари етаклайди.
  2. Хожиакбар Хожиматов 4 август 2019 17:34
    Бу инсон вакти соати етиб келибди шунака инсонлар борки ёшларимизга усиши йул куйишмеди булар эскилик саркити уйидан кучага чикармасдан тарбия бериш керак.
  3. Nilufar 4 август 2019 10:48
    Bu odam qanday deputat qilib saylangan òzi? Òrnini yosh va aqlli yoshlarga bòshatib qòysin. Òzi bunaqa deputatlarni hammasi iste'fo berib òrniga yoshlar kelishi kerak. Bu deputatlardan Òzbekistonga naf yoq.
  4. Реалист 3 август 2019 20:03
    Ха албатта,шундан бошқа проблема қолмаганку,хамма ёқ зўр,солиқлар қисқартирлган,
    ойликлар кўтарилиб кетган,ишсизлик тугатилган,
    халқ пулни қаёққа ишлатишни билмаяпти,яшшаворилар
    херозлар.
    (Сарказм)
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ХДП O'zLiDePдан узр сўради (+ВИДЕО)