Ички ишлар вазири илк бор «Жаслиқ» колониясидаги маҳбуслар сонини маълум қилди

Ички ишлар вазири илк бор «Жаслиқ» колониясидаги маҳбуслар сонини маълум қилди
Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон ИИВга қарашли 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясининг (Жаслиқ колонияси) тугатилиши тўғрисидаги қарор юзасидан изоҳ берди.

1999 йилда Қўнғирот туманининг Жаслиқ қўрғонида қурилган муассасанинг ёпилиши «мамлакатимиз сиёсий ҳаётида ва жаҳон ҳамжамияти олдида жуда катта аҳамиятга эга», дея таъкидлади вазир «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.

«Бу ерда оғир ва ўта оғир жиноятлар содир қилган ва узоқ муддат озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар сақланиб келмоқда. Ушбу колония нафақат бизнинг фуқаролар орасида, қолаверса халқаро ташкилотлар орасида ҳам салбий ном қозонган колония ҳисобланади», — деди ички ишлар вазири.

«Бу колонияни муҳтарам президентимиз қарори билан тугатиш нима учун зарур бўлиб қолди? Биринчидан, жойлашиши — Нукус шаҳридан 300 км, Қўнғирот туман марказидан эса 180 км узоқликда. Иккинчидан, иқлимини олсак, қишда қаҳратон совуқ, ёзда жазирама иссиқ. Жазони ўтаётган шахслар, уларнинг қариндошлари, яқинларининг келиб-кетишларига ҳам ўта ноқулай», — деди у.

«Сиз бир тасаввур қилинг, Фарғона вилоятидан, Андижон ёки Сурхондарё вилоятидан ота-она ёки фарзандлари билан ўша ерда жазо ўтаётган маҳкумни кўриш учун келиш жуда кўп масофа босиб, Жаслиқ қўрғонига борилар эди», — деди Пўлат Бобожонов.

У «Жаслиқ» колониясида 5000 дан 10000 кишигача, шунингдек 5000 нафаргача диний экстремистларнинг сақланиши тўғрисидаги хабарларни рад этди.

«Мазкур муассасанинг бугунги кундаги лимити 1100 ўрин. Ҳозирги кунда 395 нафар маҳкум сақланаяпти ва шуларнинг атиги 10 фоизи диний-экстремистик жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган шахслардир», — деди вазир.

ИИВга бир ой муддатга Жаслиқда сақланаётган маҳкумларни суд томонидан белгиланган тартиб турига мувофиқ равишда ички ишлар органларининг бошқа жазони ижро этиш колонияларига ўтказиш топширилди.

Пўлат Бобожонов президентнинг 2017 йилдан буён 4000 нафарга яқин маҳкумни афв этганини эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, озод қилинган шахслар давлат ва жамият эътиборидан четда қолаётгани йўқ. Масалан, Рамазон ҳайити арафасида 361 киши жазони ўташдан тўлиқ озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтди.

ИИВ раҳбари колониянинг ёпилиши тўғрисидаги қарор Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди, дея хабар қилди "Газета.уз".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ички ишлар вазири илк бор «Жаслиқ» колониясидаги маҳбуслар сонини маълум қилди