Акмал Саидов: Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни Ўзбекистон ратификация қилган, Сомали эса йўқ

Акмал Саидов: Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни Ўзбекистон ратификация қилган, Сомали эса йўқ
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни нима учун Сомали ва АҚШ ратификация қилмагани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Саидов журналистлар билан бўлиб ўтган мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар қилди "Дарё".

БМТнинг Болалар жамғармаси — UNICEF Ўзбекистонда болалар қашшоқлиги кексаларнинг пенсияси ҳисобига енгиллаштирилаётгани ҳақида маълумот тақдим этган эди. Унда UNICEF Ўзбекистон учун 2 ёшгача бўлган барча болаларга 150 минг сўм миқдорида ойлик нафақа тайинлашни таклиф қилган.

Ҳисоб-китобларига кўра, болалар нафақаларини тўлаш тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, бошланғич босқичда молиявий харажатларни кескин кўпайтиришни талаб қилмайди. Келгусида эса ҳар йили ЯИМнинг 0,05 фоизи миқдорида оширишни тақозо этади, холос. Бу билан 2030 йилда 14 ёшгача бўлган, 2034 йилда 18 ёшгача бўлган барча болаларни нафақа билан қамраб олишга замин яратилади.

Маълумотда қайд этилишича, Ўзбекистон аҳолисининг фақат 1 фоизининг даромади ойига 1,6 миллион сўмни ташкил этади. Ўзбекистонда 76 фоиз аҳолининг кунлик харажатлари 15,7 минг сўмдан камроқ — бу 30 кунда 471 минг сўм, дегани. Ўзбекистонда қашшоқлик чегарасида яшаётган одамларнинг ярмига яқини ижтимоий ёрдам олмайди. Ногиронлиги бўлган болалар учун мўлжалланган нафақа тизимини ҳам ислоҳ қилиш учун қўшимча изланишлар олиб борилиши лозим. Бугунги кунда ногиронликнинг оғир шаклларига эга 3—17 ёш оралиғидаги болаларнинг фақатгина 48 фоизи кўмак олади.

«Дарё» мухбири болалар қашшоқлиги кексаларнинг пенсияси ҳисобига енгиллаштирилаётгани ва ногирон болаларнинг фақатгина 48 фоизи кўмак олиши Ўзбекистонда болалар ҳуқуқларини қай даржада таъминланаётганини кўрсатади, деб савол билан мурожаат қилди.

Бунга жавоб берган Акмал Саидов UNICEF’нинг таклифини эшитганини ва бу таклиф ҳозир кўриб чиқилаётганини билдирди

«Таклифни ўрганиб чиқиш қай даражада кетаётгани бўйича хабарим йўқ. Лекин келтирилган рақамлар ҳақиқатан ҳам даҳшат. Ўзбек халқи ориятли бўлади, кўп оилалар нуқсони ёки камчилиги бор болаларини беркитади. Уларга қанча ёрдам бериш масаласи ҳукумат зиммасидаги иш. Бизда ‘кўрпангга қараб оёқ узат’, деган мақол бор. Имконият бўлса, болаларга, айниқса, ногирон — жисмоний нуқсони бор болаларга ёрдам бериш керак. Тўғри, агар болаларга етарлича таъминот бўлмаса, кексаларнинг пенсияси ҳисобига яшашга мажбур бўлади. Бу ҳам яхши эмас. Бундай иқтисодий-ижтимоий муаммолар бор. Уларни ҳукумат секин асталик билан ҳал қилишга киришган», — деди Саидов.

Марказ раҳбарининг қўшимча қилишича, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга кўра, ҳар бир болани манфаатларини юқори даражада ҳимоя қилиш керак. Болага тиббий кўрсатмалар асосида, руҳан ва жисмоний кўмак олишига шароит бўлиши лозим.

«Дунёдаги барча давлатларда болаларга ижтимоий кўмак кўрсатиш ҳар хил. Жаҳонда иккита давлат Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилмаган: биринчиси Сомали, иккинчиси эса АҚШ. Сомалининг аҳволини биламан. АҚШнинг аввалги элчиларига нима учун конвенцияни ҳалигача ратификация қилмагансизлар, деб савол берган эдим. Бунга элчи ‘Бизнинг моддий имкониятимиз йўқ», деб жавоб берганди. АҚШдек энг ривожланган, иқтисодий буюк давлатда бола ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш учун иқтисодий шароит йўқ экан. Мамлакатда иқтисодий ўсиш бўлгани сари болаларни иқтисодий таъминлаш, болалар қашшоқлигига қарши курашиш имкониятлари ортиб боради», — деди у.

Маълумот учун, Сомали Демократик Республикаси — Африканинг шимолий-шарқидаги давлат 1960 йилнинг 1 июлида мустақиллигини эълон қилган. Мамлакатда 1982 йилдан буён турли гуруҳлар ўртасида қаттиқ курашлар кетмоқда. БМТ ва Араб давлатлари лигаси томонидан Сомали можаросини тартибга солиш учун бўлган уринишлари зое кетди. Ҳозирда қочоқлар сони 1 миллиондан ошган. Ҳудудда ҳозир ҳеч бир конституциявий давлат тузилмалари ўз функциясини бажараётгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Holis fikr 10 август 2019 14:42
    Hadeb boshqa davlatlani misol qilib keltiravermasdan, o'zimizni isloh qilsak yahshi bo'lardi.
  2. Тимур 10 август 2019 09:10
    Бу одамни ободонлаштириш махсустрансга бошлик килиб куйиш керак.
  3. Хеч ким 10 август 2019 05:27
    ЭЭЭЭЭЭЭЭЭЭЭЭЭЭЭЭЭЭ
    ЯШАВОРЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ
    ГАП ЙЙЙЙЙУУУУУККККК
  4. Улугбек 9 август 2019 21:23
    Штрафлар жорий этилаёиганда ривожланган давлатлар мисол килиб олинади. Лекин давлатнинг фукаролар олдидаги мажбурияти хакида гап кетганда Сомалидекдавлатлар мисол килинади. Эссиз амал бу рахбарларга.
    Ишлашни, бошкаришни билмаган ёки хохламаган рахбар доим чеклаш ва соликка (жаримага) тортиш йулларини кидиради.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Акмал Саидов: Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни Ўзбекистон ратификация қилган, Сомали эса йўқ