Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан Туркманистонда бўлиб ўтаётган биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида учрашди.
«Бу йил сиз билан кўп бор мулоқотда бўляпмиз. Бу яхши аломат, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик барқарор ривожланиб бораётгани белгиси», — деди Медведев.
Ўзбекистон бош вазири ўзаро алоқалар янги даражага чиққанини қайд этди. Ариповга кўра, январь—июль ойларида товар айланмаси 15 фоизга ошган ва йил охирига бориб 6 миллиард долларни ташкил этиши мумкин, дея хабар қилди "Дарё".