Президент: Мен ҳам ҳоким бўлганман, бизда бир сўм ҳам пул бўлмасди

Президент: Мен ҳам ҳоким бўлганман, бизда бир сўм ҳам пул бўлмасди
Президент Шавкат Мирзиёев кеча иқтисодиёт соҳаси бўйича йиғилиш ўтказган ва унда президент ҳоким бўлган вақтларини эслади, дея хабар қилди "Кун.уз".

«Бизда 20 йил экспорт йўқ эди. Фақат газ билан пахта бор эди. Ҳозир биз янги босқичга кўтариляпмиз. Биз рақобатга тайёр бўлишимиз керак. Чегарани ёпиб қўявериб қашшоқ бўлиб юравердик. Танамизда қонимиз қолмади. Биз экспортни ривожлантиришимиз керак.

Экспортни кичик-кичик корхоналардан бошлаш керак. Ўша кичиклар йиғилиб катта бўлади. Масалан кўкатни 12 ой сотиш мумкин (Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев россиялик инвесторлар кўкат экспорт қилмоқчи эканлиги ҳақида гапирди). Ерни ундан унумли фойдаланмоқчи бўлаётганларга бериш керак.

Мана, сизларга маҳаллийлаштириш бўйича ҳам ёрдамчи беряпмиз, пул беряпмиз. Мен ҳам ҳоким бўлганман, бизда бир сўм ҳам пул бўлмасди», - деди Президент.

Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2003 йил бош вазир бўлишидан аввал икки йил Самарқанд вилоят ҳокими бўлиб ишлаган. Мирзиёев Самарқанддан олдин Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманларида ҳам ҳоким бўлиб ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Акрам 14 август 2019 20:35
    Шу инсон хеч булмаса Яна 50 йил яшаса, невараларим жаннатда яшасалар керак... Худо хохласа.
  2. Jaa 14 август 2019 17:44
    Biznikilar tepib turmasa, o'zini bilib ishlay demayabtida
  3. Гули 14 август 2019 11:13
    Узбекистон конунлари халкнинг фойдаси учун, агар хамма инсонлар конунга амал килса ва инсофли булса, виждонли булса, факат халол мехнат эвазига яшаса, хеч ким кийинчилик курмасдан яшаган буларди, афсус унака булмаяпти. Хамма узини чунтагини уйлаяпти.
  4. Тулкин 14 август 2019 10:24
    Призидентимизга Рахмат Худога шукур Шундай инсонни
  5. Уткир Саттарович 13 август 2019 22:37
    Канийди хамма рахбарлар хам президентимиздек фикр юритиб халк хакида кайгурса.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент: Мен ҳам ҳоким бўлганман, бизда бир сўм ҳам пул бўлмасди