Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг ҳеч қаерда эълон қилинмаган сурати тарқалди.
Фотограф икки давлат етакчилари соатларини текшираётган пайтида суратга олишга муваффақ бўлган. Сурат #ИзЛичногоАрхиваЕлбасы (#ЕлбасынингШахсийАрхивидан) хештеги билан Назарбоевнинг инстаграмдаги расмий саҳифасида эълон қилинган.