Шуҳрат Ғаниев: “Баъзи бир танқидий чиқишлар кимларгадир ёқмаслиги аниқ”

Шуҳрат Ғаниев: “Баъзи бир танқидий чиқишлар кимларгадир ёқмаслиги аниқ”
Бугун Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев журналист ҳамда блогерлар билан учрашди. Ҳоким учрашувда барчани қизиқтирган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Учрашувда ҳоким ижтимоий тармоқдаги шов-шув мавзулар ва блогер ҳамда журналистлар фаолиятига ҳам ўз муносабатини билдирди.

Ҳоким ОАВ вакилларини ҳурмат қилишини айтиб, улар доим холис ва ҳаққоний бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, раҳбарлар журналист ва блогерлардан қочмасдан улар билан мулоқот қилишни тавсия этди.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ҳеч қачон бир томонлама манфаатларни ҳисобга олмаслиги керак. Тўғри, баъзи бир танқидий чиқишлар кимларгадир ёқмаслиги аниқ, дейди ҳоким.

Шу билан бирга Ғаниев кўплаб журнлист ва блогерларни кузатиб боришини, биронта блогерга устунлик беришни истамаслигини ҳам айтган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шуҳрат Ғаниев: “Баъзи бир танқидий чиқишлар кимларгадир ёқмаслиги аниқ”