Самарқанднинг икки туман ҳокимига маъмурий иш қўзғатилди

Самарқанднинг икки туман ҳокимига маъмурий иш қўзғатилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 сентябрдаги “2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан мунтазам назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 2 нафар масъул шахс огоҳлантирилиб, 1 нафар шахсга нисбатан интизомий, 79 нафар шахсга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Жумладан, Жомбой тумани ҳокими У.Назаров ва Оқдарё тумани ҳокими Ф.Абилов Вазирлар Маҳкамаси қарори ижросига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилди.

Паст Дарғом тумани сув истеъмолчилар уюшмаси бошлиғи Қ.Халилов ўз вазифасига совуққонлик билан қараган ҳолда “Зарафшон” ММТП ҳудудидаги ғалла майдонларини суғориш учун ажратилган сувни назоратсиз қолдирганлиги сабабли маъмурий жазоланди.

Шу каби назорат тадбирлари давомида бошоқли дон экишни асоссиз равишда кечиктирган Оқдарё туманидаги “Авнамас-саховатли диёр”, “Даҳбет неъматлари”, “Оқдарё Наврўз ҳосили”, “Жасур Орипов”, “Чорбоғ келажак боғлари”, “Хусенов Махсуд ҳосили”, ”Махсум Боғлари”, “Бегойим”, “Мадина-бону боғи”, “Даҳбет Диёрбек ғалласи”, “Барака” фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳам маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

“Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг Ургут туман дон қабул қилиш маскани мудири З.Мирзаев уруғлик буғдойнинг мувофиқлик сертификатини олмасдан тарқатгани аниқланиб, унга нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди.

2019 йил ҳосили учун Самарқанд вилоятидаги 9 минг 628 фермер хўжалиги томонидан 104 минг 249 гектар суғориладиган майдонда ғалла парваришланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Самарқанднинг икки туман ҳокимига маъмурий иш қўзғатилди