Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев лавозимидан озод этилган. EVERYDAY.UZ мухбирининг хабар беришича унинг лавозимдан озод этилишига сабаб қилиб А. Саъдуллаевнинг бошқа ишга ўтгани кўрсатилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни 25 октябрь куни имзолаган.
Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтиши кутиляпти.
Халқ таълими вазирлигида унинг ўрнига ким тайинланиши ҳозирча номаълум.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz