Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сенат йиғилишида йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ вазиятлар ҳақида гапирди.
Вазирнинг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида одамлар ўлими сони кўпаймоқда. Таъкидланишича, уч йил давомида қассдан содир этилган жиноятлар натижасида 1,5 минг одам ўлган бўлса, ЙТҲ оқибатида 7,5 минг одам ҳалок бўлган. Буларнинг олдини олиш мақсадида таҳлиллар олиб борилаётгани, тармоқларда тарғиботлар кучайтирилаётгани маълум қилинди. Шу билан бирга вазир ўрта-махсус маълумотли йўл-патрул ходимларнинг барчасини босқичма-босқич олий маълумотли ходимларга алмаштирилишини таъкидлади.
«Шунингдек, сифатсиз йўлларни таъмирлаш, радарларни кўпайтириш масалалари ҳам кўрилмоқда», – дейди Пўлат Бобожонов.