Ўзбекистон президентии Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Карим Камолов Бухоро шаҳридаги «Ҳазрати Имом» қабристонига дафн этилган. Давлат раҳбари у ерга бориб, марҳумнинг қабрини зиёрат қилди ва Камолов ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат раҳбари Бухоро вилоятига жўнаб кетгани хабар қилинган эди.