Президент фармонига кўра қайси ҳокимлар мукофотлангани маълум бўлди

Президент фармонига кўра қайси ҳокимлар мукофотлангани маълум бўлди
Хабарингиз бор кеча давлатимиз раҳбари байрам муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида ҳужжатни имзолади.

Ушбу ҳужжатга кўра Ўзбекистонда фаолият юритаётган 20 нафар ҳокимлар мукокотланган. Хусусан, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.

Шу билан бирга, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсуновга «Меҳнат шуҳрати» ордени, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Зафар Файзуллаевга эса «Дўстлик» ордени берилган. Улар орасида ягона аёл ҳоким ҳам борлиги маълум бўлди. Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматовага «Содиқ хизматлари учун ордени» берилди.

Қуйида мукофотланган ҳокимлар рўйхатини тақдим этамиз:

«Содиқ хизматлари учун» медали билан


Адилов Жамбул Агитаевич — Тахтакўпир тумани ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси
Бойигитов Йўлчибой Ўринбоевич — Ёзёвон тумани ҳокими, Фарғона вилояти
Бойқараев Асрол Рўзиевич — Косон тумани ҳокими, Қашқадарё вилояти
Мирзақулов Батиржон Казакбаевич — Сайхунобод тумани ҳокими, Сирдарё вилояти
Неъматова Наргиза Исамиддиновна — Олот тумани ҳокими, Бухоро вилояти
Саломов Шерали Ҳусенович — Қоракўл тумани ҳокими, Бухоро вилояти
Сапарбаев Атабек Худайбергенович — Беруний тумани ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси
Тамикаев Абдивахоб Улашбаевич — Зангиота тумани ҳокими, Тошкент вилояти
Уринов Шухратжон Бекмахматович — Термиз тумани ҳокими, Сурхондарё вилояти
Худайбердиев Шункор Фармонович — Пастдарғом тумани ҳокими, Самарқанд вилояти

«Шуҳрат» медали билан


Абдурайимов Жасурбек Одилович — Балиқчи тумани ҳокими, Андижон вилояти
Жабборов Ботир Шукурович — Нарпай тумани ҳокими, Самарқанд вилояти
Исмоилов Серобидин Позилжонович — Избоскан тумани ҳокими, Андижон вилояти
Мустанов Абдивалижон Саидович — Фориш тумани ҳокими, Жиззах вилояти
Султанов Азамжон Махмудович — Поп тумани ҳокими, Наманган вилояти
Умаров Фахритдин Саматович — Кармана тумани ҳокими, Навоий вилояти.

Ўхшаш янгиликлар

  1. х т х 1 сентябр 2020 09:23
    хаммаси бир тийинга киммат.хозир бирортасини кабулига боргин кабул килиб дардингни эшитармикин.якинда призидент сайлаган тошлок хокимига бордим, каронавирусдан куркиб кабул килиш тухтатилган деб пахтачилари куйишмади.
  2. Виждон 30 август 2020 14:38
    Буларга жиғилдон унвони тасис қилиш к.к
  3. Сирожиддин 29 август 2020 15:36
    Оддий ишчиларга ва халқ ичидаги урнак булувчи виждонли инсонларга хам ЯНГИ унвону кукрак нишонлар берилса яхши буларди мисол учун "Халол мехнатлари учун" ёки "Виждонли халол фуқоро" "Камтарин ва самимий инсон" "Мехр оқибатли инсон" ва хоказолар
  4. Каракалпак 29 август 2020 14:20
    Оддий специалистларга кани , ишни киладиган Оддий специалистлар,
  5. Дилноза 29 август 2020 13:02
    Мукофотлариз мубокак булсин.
  6. Абдулло 29 август 2020 12:54
    Халкни эзиб сувини ичувчи хокимларку хаммаси нима у.н хокимни халк ичидан омайди .Оддий халкдан олса одамлар яхши яшайдими ? Улар шундан куркади .
  7. Gulnora 29 август 2020 12:37
    Xalqqa prezidentimiz qatorida adolatli iymon insof bilan adolatli xizmat qiluvchi amaldorlar xamisha bor bolsinlar
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент фармонига кўра қайси ҳокимлар мукофотлангани маълум бўлди