Қашқадарё вилоятида ҳоким фуқароларнинг норозилиги сабаб пенсия фонди ходимини ишдан олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Бир нечта пенсионерлар вилоят ҳокимлиги биноси тўпланган. Ҳоким Зоир Мирзаев пенсионерлар билан учрашиб, уларнинг муаммосини тинглади.
Маълум бўлишича, улар пенсияларини вақтида ололимаётган экан. Мирзаев улар билан суҳбатдан сўнг вилоят пенсия фонди раҳбари ўринбосари ва фонднинг шаҳар бошқармаси раҳбарини ишдан олган. Бундан ташқари вилоят фонд раҳбари ҳайфсан олган.