Партия вакиллари ва депутатларнинг сиёсий билимлари мустаҳкамланмоқда

Партия вакиллари ва депутатларнинг сиёсий билимлари мустаҳкамланмоқда
Сиёсий партиялар ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари учун Урганч давлат университетида ташкил этилган ўқув курси ўз фаолиятини бошлади. Ўтказилаётган мазкур ўқув курси партия ходимлари ва депутатларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини чуқурроқ англаш ва фуқаролар билан ўтказиладиган учрашувларда аҳолига амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижаларини объектив тарзда етказиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Партия вакиллари ва депутатларнинг сиёсий билимлари мустаҳкамланмоқда

Ўқув курсининг биринчи кунида O'zLiDeP, “Миллий тикланиш”, “Адолат” партияларининг вакиллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат учта гуруҳ учун машғулотлар ташкил этилди. Ушбу машғулотлар давомида Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган маърузалар билан чиқдилар.

-Жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказганимизда турли муаммолар ўртага ташланади. Уларнинг кўпчилигини ижтимоий соҳалар билан боғлиқ масалалар ташкил этади. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш, ислоҳотларнинг туб моҳиятини сайловчиларга етказишда биз депутатлардан катта масъулият ва билим талаб этилади. Инсон етарлича билимга эга бўлмай туриб, бошқаларни ўз ортидан эргаштира олмайди. Шу боис мазкур ўқувда мустаҳкамлаган билимларимиз асосида аҳоли билан учрашувларда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириб, халқимизнинг ҳам сиёсий билимини оширишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим, - дейди Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Дониёр Жуманиёзов.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, мазкур ўқув курслари март-май ойлари давомида босқичма-босқич маҳаллий кенгаш депутатлари ва партиялар вакилларининг сиёсий билимларини оширишга хизмат қилади.

13 мартга қадар давом этадиган мазкур 1-босқич ўқувлари давомида олинган билимлар партия ривожи учун хизмат қилишига шубҳа йўқ.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Партия вакиллари ва депутатларнинг сиёсий билимлари мустаҳкамланмоқда