ДХХ Ўзбекистон ва МДҲ давлатларида террористик актларнинг олдини олди

ДХХ Ўзбекистон ва МДҲ давлатларида террористик актларнинг олдини олди
ДХХ 2020 йилда террористик актларнинг олдини олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ДХХ ўтган йили 4 та террористик актларнинг олдини олган. Уларнинг иккитаси Ўзбекистонда ва яна иккитаси МДҲ давлатларида содир бўлиши керак бўлган.

Шунингдек, ДХХ матбуот хизматининг маълумот беришича, 2020 йилда экстремистик ва террористик ташкилотларнинг 67 та яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйилган ва улар билан алоқада бўлиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар ўзбекистонлик олиб келиниб, жавобгарликка тортилган.

Шу билан бирга, уларнинг саъйи ҳаракатлари билан 747 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4.781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинган. Коррупция билан боғлиқ 540та ҳолатларга чек қўйилди.
Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, ноқонуний миграция ва одам савдосига алоқадор 102 та жиноий гуруҳ фош этилган ва чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 58,3 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар қўлга олинган.

Маълумот ўрнида, бугун, 5 апрель куни юртимизда – Давлат хавфсизлик хизмати куни нишонланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ДХХ Ўзбекистон ва МДҲ давлатларида террористик актларнинг олдини олди