Ўзбекистонда жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор қилинди

Ўзбекистонда жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор қилинди
Ўзбекистонда энди жамоат жойларида ибодат либосида юриш мумкин бўлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, давлат раҳбари «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни имзолаган. Унга кўра, янги таҳрирда қуйидаги асосий ўзгаришлар кузатилган.

- Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов бекор қилинди;
(4 июлга қадар амалда бўлган қонуннинг 14-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмасди).

- Диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 50 нафар этиб белгиланди;
(эски қонуннинг 8-моддасига кўра 100 нафардан кам бўлмаслиги керак эди).

- Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган аризани кўриб чиқиш муддати 1 ой этиб белгиланган;

(эски қонуннинг 11-моддасига кўра бу муддат 3 ойни ташкил қиларди).

- Диниий ташкилот раҳбарининг Ўзбекистон фуқароси бўлиши тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди;

- Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиб-таомили мутлақо бекор бўлди.

Таъкидлаш жоиз, энди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-1-моддаси (Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши) ҳам ўз аҳамиятини йўқотди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор қилинди