Шавкат Мирзиёев туманга ташрифи давомида пойтахтдаги жиноятчилик ҳолати ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, жиноятчилар орасида «солиқчилар» пайдо бўлган. Улар бозорлардан солиқ олаяпти. Шунингдек, Президент давлатдан алоҳида солиқ оладиган гуруҳлар пайдо бўлганини таъкидлади.
Мен ер тагида илон қимирласа биламан. Биз бундайларни дарҳол жиловлашимиз керак, жиловлаймиз ҳам, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва шаҳар прокурори фаолиятини кескин танқид қилди.
Уларга бу лавозим жиноятчиликнинг олдини олиш учун берилган. Биз уларни жиловламасак, улар бизни жиловлайди айрим давлатлардаги каби.
Жиноятларнинг 75 фоизи ёшлар томонидан содир этиляпти. Жиноятларнинг, коррупциянинг олдини олиш учун маҳалла билан ҳамкорликда ишлаш керак, – деди Президент.
Маълумотт ўрнида: пойтахтда ИИББ раҳбари лавозимида Азиз Тошпўлатов, шаҳар прокурори лавозимида эса Улуғбек Қосимов ишлаб келмоқда.