Талаба ишли бўлса...

Талаба ишли бўлса...
Талаба ишли бўлса назария билан амалиётни биргаликда олиб бориш имкониятини қўлга киритади.

- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг битирувчи курс талабалари бандлигини таъминлаш ташаббусини қўллаб-қувватлайман, - дейди Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов. – Мамлакатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек: Олийгоҳ катта оила. Бу оилани раҳбари - ректор. Ота-оналар энг катта бойлигини, фарзандини уларга ишониб топширган. Шунинг учун ректорлар ҳар бир талаба билан шахсан учрашиши шарт. Бу борада ҳақиқий ҳолатни билиб, талабаларнинг оилавий аҳволи, шароити, қандай ўқияпти, муаммолари ва таклифлари, хуллас, ҳаммасидан хабардор бўлиши шарт ва зарурдир... Тўғрисини тан олиб айтганда, бу биз ректорларнинг бош мақсадимиз ва вазифамизга айланиши лозим. Шу мақсадда дастлабки учрашувни ташкил қилдик. Келгусида факультетлар кесимида мазкур мулоқотлар мунтазамлик касб этади. Талабаларни ҳар бир таклифи билан шахсан ўзим шуғулланаман. Талабалар бандлигини таъминлаш юзасидан уларнинг ўзи томонидан айтилган фикрлар назоратга олинади ва ижобий ечим топилади. Бир сўз билан айтганда талаба бандлиги илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигига хизмат қилишига ишонаман.

Талаба ишли бўлса...

-Мен ишлашни хоҳлайман. Оиламиз катта. Тезроқ иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлишни орзу қиламан,-дейди СамДУ тарих факультети талабаси Санжар Самандаров.- Бирон жойда иш бошласам, ўқишимга халақит бермаслигига ишонаман. Президентимиз талабалар бандлигини таъминлаш юзасидан жуда тўғри ва ўринли масалани кўтарди. Асосан дарсдан бўш вақтимизда нима қилишни билмаймиз. Ишласак ҳам иш ўрганамиз, ҳам маош оламиз, ҳам тезроқ ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. Ота-онамиз елкасига юк бўлиш ҳам ярашмайди. Ишлаш аввало, инсонни ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Жамият билан интеграциялашувини тезлаштиради. Меҳнат қилиш давомида ақлий жиҳатдан ҳам ривожланиш юз беради. Бизни энг катта хатоларимиздан бири бу назария билан амалиётни бирга олиб борилмаслигидир. Ишлаган талаба тезроқ етуклик даражасига эришади. Вақтдан ҳам ютади...



Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Талаба ишли бўлса...