Корея саноат технологиялари институти президенти Нак-Кю Ли: “СамДУ билан амалий ҳамкорлик алоқаларини бошлаймиз”

Корея саноат технологиялари институти президенти Нак-Кю Ли: “СамДУ билан амалий ҳамкорлик алоқаларини бошлаймиз”
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига Корея саноат технологиялари институти президенти Нак-Кю Ли бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов билан ўтказилган учрашувда икки томонлама мақсадли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, сўнгги технологиялар асосида таълим жараёнларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги технологиялари, машинасозлик, нодир металлар билан ишлаш соҳаларида кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама этилди.

Корея саноат технологиялари институти президенти Нак-Кю Ли: “СамДУ билан амалий ҳамкорлик алоқаларини бошлаймиз”

Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов янги ташкил этилган Муҳандислик физикаси институтига дунёнинг барча мамлакатларидан, хусусан, Кореядан ҳам салоҳиятли тадқиқотчиларни жалб қилиш, институтда замонавий интеграция жараёнларини жадал олиб бориш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Агротехнология, иқтисодиёт, замонавий IT технологиялари, муҳандислик физикаси каби замонавий фан соҳаларида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

Корея саноат технологиялари институти президенти Нак-Кю Ли Самарқанд давлат университети Осиёнинг тезлик билан ривожланаётган қадимий олий ўқув юртларидан бири эканлигини таъкидлади.

- Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлик қилиш икки тарафлама манфаатли бўлади. Биз Рустам Холмуродов билан кўплаб режалар юзасидан фикрларимизни бўлишдик. Эндиликда Самарқанд давлат университети билан амалий ҳамкорликни бошлаймиз, - деди Нак-Кю Ли.

Тадбир якунида дўстона алоқаларнинг рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.

Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Корея саноат технологиялари институти президенти Нак-Кю Ли: “СамДУ билан амалий ҳамкорлик алоқаларини бошлаймиз”