Қанча маҳаллада ҳоким ёрдамчилари қониқарсиз ишлаётгани маълум бўлди

Қанча маҳаллада ҳоким ёрдамчилари қониқарсиз ишлаётгани маълум бўлди
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи Расулов Сирожиддин республикада ҳокимлар ўринбосарлари ва вакилларининг фаолияти самарадорлигига берилган баҳолар ҳақида сўзлаб берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда маҳаллалар тизими бўйича республикада ҳокимлар ўринбосарлари ва вакилларининг фаолиятини инсон омили иштирокисиз мониторинг қилиш ва фаолиятни баҳолаш тизими жорий этилган.

Жумладан, республика бўйича 768 та маҳалла фуқаролар йиғинида мутасаддиларнинг фаолияти “аъло”, 2163 та маҳаллада “яхши”, 2770 та маҳаллада “қониқарли”, 3636 та маҳаллада “қониқарсиз” деб баҳоланди.

Қайд этилишича, “маҳаллабай” тизимида ҳоким ўринбосарлари фаолияти 6 та кўрсаткич ва 5 та ташаббускорлик омиллари бўйича баҳоланган.

Шунингдек, самарадорлик кўрсаткичлари бўйича республика бўйича энг яхши натижаларга Хоразм вилояти – 80,9 фоиз, Сирдарё вилояти – 77,5 фоизга эришилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Қанча маҳаллада ҳоким ёрдамчилари қониқарсиз ишлаётгани маълум бўлди