Ижтимоий тармоқларда қўшиқчи Сан Жайнинг интернет сайтларнинг бирига берган интервьюси тарқалди. Унда қўшиқчи Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Қироличаман” номли қўшиғининг ғоя муаллифи Сан Жайнинг ўзи эканини айтади. Ушбу видео эълон қилингандан сўнг Ю. Усмонова Сан Жайга жавоб қайтариш мақсадида видеомурожаат қилди.
“Ғоя ҳам, сўзлари ҳам сеники эмас. 30 йилдан бери ҳар бир қўшиғимга ўзим нуқта қўйиб келяпман”, – деди Ю. Усмонова.
Шунингдек, Юлдуз Усмонова Сан Жайнинг имиджини ҳам танқид қилди.
“Бу соқолли болани танимадим. Лекин соқолни сал йиғиштириб ўзини ўнглаб олса яхши бўлар эди. “Ўзбекнаво” қаерга қараяпти, билмадим. Санъаткорлар соқол қўйиши нотўғри. Сен санъаткор бўлсанг, жуда ҳам идеяга бой бўлсанг, сен нега унақа қилиб юрибсан? Иккинчидан гапингни ўйлаб гапир”, – деди Ю. Усмонова.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда “Карвон кўрдим” қўшиғининг янгича ижроси билан шов-шувга сабаб бўлган хонанда Сан Жай Чеченистон халқ артисти ҳисобланади. У Ўзбекистонда лицензия ололмаётганини айтган эди.
YouTube:
Mover.uz: