Аввалроқ актриса Ҳалима Ибрагимова шифохонага ётқизилгани ҳақида ёзган эдик. Актриса палатада кислород олаётган эди.
Бугун Ибрагимованинг аҳволи ҳақида маълумот берилди. Маълум бўлишича, актриса шифохонадан чиқарилган.
Таъкидланишича, Ибрагимовада пневмония аниқланган. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис этмоқда.