Актриса Зарина Низовоммиддинова Инстаграмдаги саҳифасида мухлислари билан савол жавоб қилди.
Актрисага энг кўп савол фарзандининг отаси ҳақида берилган. Зарина уларнинг деярли барчасига худди аввалгидек, “зўр инсон” дея жавоб берган. Шунингдек, у иккинчи фарзандининг отаси ўзбек миллатига мансуб эканини ҳам қўшимча қилган.
Шу билан бирга, актриса Москвада ҳозирча фарзандига ғамхўр она ролини ижро этаётганини қўшимча қилган. Шунингдек, Зарина кинодан кетмаганини, “запрет”да эмаслигини ва келажакда қаерда яшаши мумкинлиги ҳақида аниқ жавоб берма олмаслигини ҳам билдирган.