Кеча, 12 декабрь куни хонанда Юлдуз Усмонова туғилган кунини нишонлади. Хонанда 57 ёшни қарши олди.
Усмонова туғилган кун байрамини ўзига яқин инсонлар даврасида ўтказди. Тадбирда хонандаги яқин бўлган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ҳам иштирок этди. Меҳмонлар орасида Ҳалима Ибрагимова, байрам сабабчисининг қизи Нилуфар Усмонова ва шунингдек, актриса Ситора Фаромоноваларни кўриш мумкин.
Хонанда тадбир давомида турмуш ўртоғи билан рақсга тушди. Романтик рақс Ўзбекистон халқ артисти шарафига уюштирилган байрам тадбирини безаб берди.