Актриса Зарина Низомиддинова иккинчи фарзанди билан тушган суратини эълон қилди. Сурат актрисанинг инстаграмдаги саҳфасига жойланди.
Низомиддинова ўғли Саид-Умар 22 декабрь куни 9 ойлик бўлганини айтди. Актриса ушбу сурат орқали фарзандини илк бор оммага кўрсатди.
Аввалроқ актриса ўғлининг юзини турли хил смайликлар орқали бекитиб қўяр эди. Эслатиб ўтамиз, актриса бир йилдан ошиқ вақт давомида Россияда яшаб келмоқда. Низомиддинованинг икки нафар фарзанди бор – катта ўғли биринчи турмушидан кичиги иккинчи турмушдан.