“Етиб келди” – вояга етмаган қизни зўрлашда айбланаётган Жасур Умировнинг барча можароли ҳолатлари хронологияси

“Етиб келди” – вояга етмаган қизни зўрлашда айбланаётган Жасур Умировнинг барча можароли ҳолатлари хронологияси
Аввалроқ хонанда Жасур Умиров вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланиб, қўлга олингани ҳақида ёзган эдик. Хонанда Самарқанд вилоятида ушланган ва унга нисбатан ЖКнинг 118 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган.

Умировнинг айби исботланса у 10 йилдан 15 йилгача “кесилиб” кетиши мумкин. Умировнинг иши Самарқанд вилояти прокурори назоратида турибди.

EVERYDAY.UZ таҳририяти Умиров билан боғлиқ можароли ҳолатнинг хронологиясини тузиб чиқди. Хонанда сўнгги вақтларда янги қўшиқ ва клиплар билан эмас, балки можароли ҳолатлар билан барчанинг эътиборини ўзига тортди.

- 2019 йил апрель ойида ОАВда хонанда 15 суткага қамалгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хонанда унинг севгилисига уйланган танишига ҳужум қилган. Умиров ўзининг Каптивасида танишининг уйининг дарвозасига бир неча марта урган. Кейинчалик хонанда пичоқ билан қўрқитиб, ҳақорат қилган. Лекин яхшиямки ҳолат яхшилик билан якун топган.

- 2020 йил май ойида тармоқларда хонанда Жасур Умиров Каптива автомашинасаининг эшикларини тепаётгани акс этган видео тарқалди. Карантин қоидаларига қарамай Умиров видеода ниқобсиз юрганини ва жамоат тартибини бузаётганини кўриш мумкин. Ўшанда хонанда жазоланмаган.

- 2020 йил октябрда Умиров ҳамкасби Алишер Раҳматуллаев билан ҳам ғижинглашган. Умиров ўзининг видеомурожаатида ҳамкасбини ҳақоратлаб, муносабатларни мушт билан ҳам ҳал қилишга тайёр эканини айтган.

Ушбу барча ҳолатлар сўнгги икки йилда содир бўлган. Минг афсуски, "Одамларнинг тўйи", "Вай-вай" ва "Жумагул" номли хит тароналар ижрочиси сўнгги йилларда муҳлислари кўз ўнгида хонанда сифатида эмас, балки безори инсон сифатида ёдда қоладиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. IXTIYOR 3 январ 2021 16:27
    PUL QUTIRTIRGANDA

    PUL KO’PAYGANDAN KEYIN ODAM NIMA QILIShINI BILMAYDIDA
  2. Мусулмон гуччиев 2 январ 2021 05:40
    Тукликга шухлик килибди , тинчгина ижодини килиб юрса бумасмиди,
  3. Nasiba 1 январ 2021 21:30
    Pulni ko'tarolmaganmi, yoki shunchalar erka tantiwmi bu bola bir necha yil oldin restoranda dasturxon atrofida utirgan va yonidagi sherigi ustiga oyogini quyib tushgan rasmini internetda ko'rib hayron qoludim, betarbiya
  4. Абдулазиз 1 январ 2021 19:20
    Бир пайтлар чекка тумандаги Коллежларга концерт берар Эди.Мажбурий кирар Эди болалар пулини укитувчилар тулашган .Ажаб булади тешиб чикибди.Мен норизо булгандим .Ахир коллежга аранг келади укувчилар камига буни концерти
  5. Соя 31 декабр 2020 10:22
    Шу пайтгача жазосиз юрганининг узи бир муьжиза.Узбекистон муьжизалар мамлакати.
  6. Одинахон 29 декабр 2020 20:11
    Конун устивор, жазо мукаррарлигини хамма билиши керак !
  7. Тимур 29 декабр 2020 18:21
    Жасур Умиров қилган қилмишига албатта қанун олдида жавоб бериши керак.
  8. Умида 28 декабр 2020 20:48
    Саёқ юрсанг таёқ ейсан дейишган
  9. Абдул 28 декабр 2020 18:52
    Ҳар ким экканини ўради
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » “Етиб келди” – вояга етмаган қизни зўрлашда айбланаётган Жасур Умировнинг барча можароли ҳолатлари хронологияси