Отажонов ҳозирда моддий шароити анча яхшилигини маълум қилди.
“Бугун ҳеч нарса ҳақида ўйлаётганим йўқ. Баъзи жойлардан ойлик оламан. Шунинг ҳисобига яшайман, муаммо йўқ”, – дейди Отажонов.
Интервью давомида журналист шунингдек, унинг бизнеси ҳақида сўради.
“Туркияда Жафар деган укам билан ичкийим ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз. Мен ҳомийлик қилганман. Бу ишни мен тушинмайман, у шуғулланади. Шу ерда ўзимнинг ойлигим бор”, – дея қўшимча қилди Отажонов.
Жаҳонгир Отажонов бу ишлар янада ривожланса бошқа ишларни ҳам режа қилиб қўйганини таъкидлади.