Турмушга чиқиш ҳақидаги нияти тўғрисида хонанда инстаграмдаги саҳифасида жонли эфир вақтида маълум қилди. Хонанданинг сўзларига кўра, тўй январь ойи оҳири ёки феврал ойи бошларида бўлиб ўтади.
Ризаева у танлаган йигит ундан ёшроқ эканини маълум қилиб, унинг ёшини айтмади. Хонанда бўлажак турмуш ўртоғи уни қаттиқ яхши кўришини ҳамда унинг ижодини ҳурмат қилишини айтган.
“У мени севади ва менинг ижодимни жуда қаттиқ ҳурмат қилади. Энг муҳими, у менга карьерам билан шуғулланишга тақиқ қўймайди”, – дейди хонанда.
Хонанда нега ўзидан ёшроқ йигитни танлагани ҳақида берилган саволга унинг тенгдошлари аллақачон оилали бўлиб кетганини ҳазиломуз тарзда айтиб, жавоб берди. Таъкидлаш жоиз, Ризаева 34 ёшда. Эслатиб ўтамиз, у айни вақтда Дубайда дам олмоқда.