Маълум бўлишича, у туғилган кунини нишонлаш учун Дубайдаги ресторанларнинг бирига кирган. Айнан унинг буюртма берган жойига россиялик хонанда ўтиришни хоҳлаб қолган ва буни ресторан ходими Маратдан сўраган. Марат ўз навбатида Тиматига бўлган ҳурмати учун жойини бўшатиб берган ва бошқа ўринга ўтирган. Бу орада Марат рестораннинг ўзидан инстаграмда жонли эфир қилмоқчи бўлган вақтда хонанданинг тансочиқларидан бири келиб, у ерда Тимати борлиги учун суратга олиш мумкин эмаслигини айтган. Бундан жаҳли чиққан Марат ресторандан кетган ва хонанда ҳамда ресторанга ўзининг норозилигини инстаграм орқали билдирган. Бундан хабар топган Тимати ва ресторан маъмурияти Маратдан кечирим сўраган.
“Узр. Менинг яқинларим сал ошириб юборишди. Агар узоқда бўлмасанг кел, бирга ўтирамиз. Туғилган кунинг билан. Хафа бўлма”, – деб ёзган Тимати Маратнинг “direct”ига.
Шунингдек, ресторан маъмурияти ҳам Маратга хабар юбориб, ундан узр сўраган ва ресторанга таклиф қилган. Марат ўз навбатида Тошкентга кетаётгани учун бора олмаслигини, лекин яна қайтиб келганда албатта кириб ўтишини маълум қилган.