Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов сайловда иштирок этиш учун аъзо бўлган партиясидан чиқиб кетишга қарор қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Отажонов партияни 3 февраль куни тарк этди. Собиқ артистнинг сўзларига кўра унинг қарашлари партиянинг бошқа вакиллари билан тўғри келмаган.
Шундай қилиб, Отажонов сайловларда иштирок эта олмайди ва ҳали бошланмаган карьераси шу ерда тугайди. Собиқ хонанда партиянинг бошқа вакиллари билан алоқаси сақланиб қолганини ва ҳеч қандай жанжал юзага келмаганини айтди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанданинг “партиядошлари” ёзишмаси тармоқдарда тарқалган эди.