Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов ва Феруза Жуманиёзова Мўйноқда концерт берди

Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов ва Феруза Жуманиёзова Мўйноқда концерт берди
Умумхалқ ҳашарига айланган Оролнинг қуриган тубига саксовул экиш ишлари санъаткорларни ҳам бефарқ қолдирмади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти Ортиқ Отажонов ҳамда хонанда Феруза Жуманиёзова Орол денгизининг қуриган майдонида меҳнат қилаётган ҳашарчилар учун концерт дастурлари намойиш этди.

— Туманимизга юртимизнинг барча вилоятларидан келиб меҳнат қилаётган ишчиларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Таниқли санъаткорлар тез-тез келиб концерт дастурлари намойиш қилмоқда, одамлар билан учрашмоқда, — дейди Мўйноқ тумани ҳокими ўринбосари Бахтиёр Менлибеков. — Айниқса, санъаткорларнинг ташрифидан барча хурсанд. Янги йил байрами ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни арафасида ҳам санъат усталари ташриф буюрган эди.

Санъаткорлар томонидан Мўйноқдаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилар учун маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Шоу-бизнес » Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов ва Феруза Жуманиёзова Мўйноқда концерт берди