Хонанданинг айтишича, тўйларнинг бирида унинг ёнига бир аёл келиб, у вафот этган фарзандига жуда ўхшаш эканини айтганини, невараси уни кўрганда отам деб айтаётганини маълум қилганини сўзлади. Аёл хонандадан невараси учун маълум вақтга ота ролини ўйнаб беришини сўраган.
Қиз югуриб келиб мени қучоқлаб “адажон нега уйга келмаяпсиз, яхшимисиз?” деган. Менинг кўзимдан ёш чиқиб кетиб, ҳеч нима дея олмаганман. Қизим мени телевизорда кўраяпсанми? Ҳозир ишлашим, кўп пул топишим керак деб айтганман. Бу қанчалар тўғри билмадим, лекин таъсирланганман, – дейди хонанда.