Хонанда Райҳон уни Учтепа тумани ИИБга чақиришгани ҳақида маълум қилди. Хонанда бу ҳақда инстаграмдаги саҳифасида хабар қилди.
Ички ишлар ходими мулоқот давомида Райҳоннинг устидан ариза келиб тушганини ва ариза муаллифи Dj Piligrim эканини айтган. Аризада Райҳон интервьюларнинг бирида Dj Piligrim’ни ҳақорат қилгани ва камситувчи гаплар айтгани баён қилинган.
Хонанда ушбу ёқимсиз фикрларни ҳамкорликда қўшиқ ёзиш бўйича бўлиб ўтган ишлар доирасида гапирганини айтган. Маълум бўлишича, Dj Piligrim янги мусиқа ва клип бўйича тузилган шартнома шартларини бажармаган. Таъкидлаш жоиз, артистлар можарони тинч йўл билан ҳал қилмаса иш судга оширилади.