Актриса Зуҳра Солиева озиш учун жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда актрисанинг ўзи маълум қилди.
Солиева озиш учун операция орқали ошқозонини кичрайтирган. Жарроҳлик амалиёти ўтгач у шифокори билан бирга видеомурожаат қилган.
Актриса мурожаатида натижаси бир ойдан кейин кўрилишини маълум қилган ва бошқа аёлларга ҳам мақсади йўлида қўрқмасдан ҳаракатланишни тавсия қилган.