Аввалроқ актриса Зуҳра Солиева операция қилингани ҳақида ёзган эдик. Солиева бу бўйича видеомурожаат қилган эди.
Операциядан сўнг актриса 15 кг вазн ташлади. Ушбу амалиётни озарбайжонлик жарроҳ Хабил Кафаров амалга оширди.
Актрисанинг сўзларига кўра, операцияга 4,5 минг доллар кетган. Ҳозирда актриса ўзини яхши ҳис қилаётганини ва эришилган натижадан хурсандлигини айтган.