Аввалроқ болалар учун мўлжалланган AQLVOY телеканалида эфирга узатилган кадр тармоқларда кенг тарқалган эди.
Телеканал маъмурияти ушбу ҳолатга изоҳ беришда кадр эфирларга инсон омили сабаб тушиб қолганини айтган. Шундай бўлсада, ҳуқуқ тартибот органлари бундай ҳолатлар учун жазо борлигини билдириб, контентларни кузатиш ва текшириш учун қўшимча ходимларни жалб қилганини таъкидлаб, назорат кучайтирилганини маълум қилган эди.
Кадрлар эфирга кетгач фойдаланувчилар ушбу лавҳалар билан тармоқларни “заҳарлаб” ташлади.
Хонанда Лола эса жамият фикрини қўллаб-қувватламади ва телеканал маъмурияти бундай санъат асарларини ҳамда бошқа машҳур контентларни болаларга кўрсатиш кераклигини таъкидлади. Шунга ўхшаш ҳолатларга бундай муносабат ва реакция билдирилишини “бир қадам олдинга, икки қадам орқага” дея баҳолади. Хонанда шунингдек, бундан муҳим ишлар турганда бутун мамлакат Шаҳризоданинг ўз шахзодасидан бўса олаётганини муҳокама қилаётганини танқид қилди.