Видеода Ризаева пойтахтдаги кафеларнинг бирига вақт ўтказиш учун дугоналари билан боргани ҳақида сўзлаб берган. Соат 20:00 бўлганда кафе маъмурияти хонанда ва унинг дўстларидан кафедан кетишни сўраган.
Дўстлар, ишонмайсиз, лекин ҳозиргина бизни кафедан ҳайдаб солишди. “Кечиринглар, лекин соат 8 бўлди” дейишди, – дейди хонанда.
Кафе карантин чоралари кучайтирилгани учун соат 20:00да ёпилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда эпидемиологик вазият ёмонлашгани учун карантин чоралари кучайтирилган эди.