Ўтган йили декабрь ойида хонанда Юлдуз Усмонова ўз чиқишида Қорақалпоғистонда яшаш жуда қийин эканлигини айтган эди. У шунингдек, қорақалпоқлар Ўзбекистон чопони ичидаги бир халқ эканини айтган. Усмонованинг ушбу сўзлари Республикада яшовчи аҳолини ранжитди ва маҳаллий "Эл хизматида" газетаси журналистлари судга мурожаат қилди.
Судга мурожаат қилганлар Усмонова Республика аҳолиси олдида узр сўраш кераклигини айтган. Бу бўйича суд 7 июль куни Мирзо Улуғбек туман фуқаролик ишлари бўйича судида кўриб чиқилиши керак эди.
Лекин суд жараёни Усмонованинг соғлиғидаги муаммо сабаб бошқа кунга кўчирилган. Судга керакли ҳужжат тақдим этилган ва суд жараёни 16 июлга кўчирилган.