Рашид Ҳолиқов неварали бўлди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Маълум бўлишича, Санжар Ҳолиқов илк марта ота бўлган. Уларнинг оиласида ўғил фарзанд дунёга келган. Хабар қилинишича, ушбу бахтли кун муносабати билан Ҳолиқовлар оиласида катта тадбир ташкил этилган ва унда шоу-бизнесс вакиллари иштирок этган. Тадбирдан олинган видеолар Рашид Ҳолиқовнинг инстаграмдаги саҳифасига жойланган.
Ана шундай жойланган видеолар қаторида Ҳолиқов Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёевадан қабул қилиб олган совғалар видеосини ҳам улашган.
Видеога "катта раҳмат қадирдонларимиз", дея изоҳ қолдирилган.
Ҳолиқов неварасига Отабек деб исм қўйган.