Маълум бўлишича, у 2017 йилда чимкентлик Нигина исмли қизга уйланган. Йигитали Нигинанинг биринчи турмуши ўхшамаганини айтиб, қандайдир бир жиҳатлари ёққани учун уйланганини маълум қилди.
Актёрнинг айтишича, унинг тарбияси тўғри келмаган. Нигина Йигиталидан 4 ёш кичкина бўлган.
Менинг характерим жуда оғир, айтган гапимни қилдирмасам бўлмайди. Бир нарсани ундан жуда қаттиқ илтимос қилганман, айтганимни қилмаган, у бурчга рози эмасман, ўзим билганимни қиламан, деган. Унда майли, билганингни қилавер, деганман. Қилмайман, дегандан сўнг уни уриб, жоҳиллик билан айтганингизни қилдирмайсиз-ку, тўғрими? Шундан сўнг у томонга қараб йўл юрилмаган, – дейди актёр.
Маълумот ўрнида, Йигитали ва Нигинанинг 2018 йил феврал ойида туғилган қиз фарзанди бор. Актёр ўша йилда актриса Муқаддас Саъдуллаева билан оила қурган.