Актрисага асосан турмуш ўртоғи ҳақида саволлар берилди. Низомиддиновадан шунингдек, мухлислар нега айнан унинг турмуш ўртоғи ҳақида кўп саволлар берилгани ҳам сўралган. Актриса ушбу саволга “шунчаки ширингина фарзандимнинг отаси ким экани барчага қизиқ” дея ҳазиломуз оҳангда жавоб берган.
У шунингдек, турмуш ўртоғи асли Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридан эканини ва миллати ўзбеклигини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актриса унинг турмуш ўртоғи ундан 12 ёш катта эканини айтган эди. Шу билан бирга, ОАВда Низомиддинова Москвада тадбиркорлик билан шуғулланувчи эркакка турмушга чиққани ҳақида хабарлар ҳам тарқалган эди. Актриса унинг турмуш ўртоғи АҚШ фуқароси эканини айтган эди.